Ассалому алайкум! Черковда ишлаш бўйича берилган жавобларни ўқиб чиқдим, мени саволим ҳам шу бўйича. Яқинда мен ҳам ишга чиқгандим, Черков қурилишида ишлатилган ҳавозаларни қайтиб йиғиб тахлаш иши эди. Биз у ҳавозаларни ташиб тозалаш ишларини қилдик. Бу ишимиз ҳам жоиз эмасми? Олган пулимизни қарз тўлашга ишлатсак бўладими? Агар пулимизни ўзимизга ишлатиш жоиз бўлмаса муҳтож қариндошимизга савоб умидида берсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!