Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсонни қабул қилмаса

10:52 / 05.06.2020 | Yunusxon | 1579

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз рамазон ойидан кейин яна 6 кун рўза тутиб келяптилар. Савоб умидида чин кўнгилдан ифторлик қилиб беришни ният қилиб егуликлар олдим (карантин туфайли). Биродаримиз қабул қилмадилар хижолат бўлдим дедилар, савоб умидида десам ҳам қабул қилмадилар. Нима қиларимни билмай ўша ерга (кўчага) қўйиб келдим. Бу ишим билан гуноҳкор бўлдимми? Савоб умидида гуноҳга боттимми деб жуда қўрқяпман, нима қиларимни билмаяпман бориб кечирим сўрашим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳсон қилишингиз тўғри, аммо кўчага ташлаб кетишингиз нотўғри. У инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига зид иш қилибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беғараз қилинган ҳадяни қабул қилар эдилар. Агар қабул қилмаса сиз ҳам бошқа муҳтожни топиб бериб юборишингиз керак эди. Вазиятни чигаллаштиришга ҳожат йўқ эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat