Ассалому алайкум! Намозлардан сўнг росулимиз соллаллоҳу алайхи вассалламга саловатлар айтиб бўлиб дуо қилиш чоғимда, “Ё Росулуллоҳ мени ҳаққимга Роббимдан барака, ахли оиламга нусрат, мағфират (ва ҳоказолар) сўраб дуо қилинг зеро сизни дуоингиз ижобат” деб дуо қилишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ундай қилманг. Аллоҳ таоло ўз каломида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳадисларида башариятни барча сўровларини ҳаммасини қандай қилиб сўраш керак эканлиги таълимини берганлар. Сиз оят ва ҳадисларда келган дуоларни айтиб дуо қилинг. Валлоҳу аълам!