Ассалому алайкум! Жонни сақлаш иримми, ёки суннат амалми?
– Ва алайкум ассалом! Жонни сақлаш фарз. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
195. Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир.
«Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» жумласида бир неча хил маъно бор.
Бири: «Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмай, ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг», яъни «Бахиллигингиз ҳалокатга сабаб бўлмасин», дегани.
Яна бир маъноси: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, «ўзини ўзи ўлдирди», – дейилади. Шунга ўхшаган бўлмасин», дегани.
Имом Олусий: «Ушбу оятдан ўлимга сабаб бўладиган нарсага бормаслик чиқади», – деганлар. Валлоҳу аълам!