Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етказиб бериш гуноҳми?

10:09 / 15.10.2017 | Jonibek | 4057

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен чет элда савдогарларнинг юкларини етказиб бериш билан шуғулланаман. Юкларни орасида болани туширадиган (аборт) дори воситалири ҳам янги йил байрами ёки тўйларда ишлатиладиган мушаклар(пиротехника воситалари)ни етказиб беришга тўғр келади. Шунда мен гунохкор бўлиб қолмайманми? Дин йўлида қилаётган холис хизиматларинггиз учун Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда; 1-гуноҳга ёрдам беришни ният қилиш ҳаром амал. 2-ношаръий ишларга ишлатишини айтиб турган одамга ёрдам бериш, нарса сотиш бу ҳам ҳаром. 3-фақат ношаръий жойга ишлатилиб бошқа ишларга ишлатишни имкони йўқ бўлган ҳолатда ҳам нарса сотиш ёки хизмат қилиш ҳаром ҳисобланади” деган қоидалар бор. Шу қоидалар асосида хулоса қилинг. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/maqola/636

Топ рейтинг www.uz Openstat