Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо ва адо намозлари ҳақида

19:03 / 10.06.2020 | Umidjon | 2642

Ассалому алайкум! Бир кун олдин Бомдод намозини қазо қилиб қўйдим, кейин қазони эртанги бомдоддан олдин қўяман деган аснода кейинги беш маҳал намозни ўқиб қўявердим, аммо Хуфтон ва Витр намозини ўқиб бўлгач бир маълумотга кўзим тушди. Унда: "Қазо намозини ундан кейинги адо намозидан олдин ўқиб қўйилиши, агар ўқимаса, қазони ўқигандан сўнг ўқилган адо намозини ҳам қайта ўқишга тўғри келиши" ҳақида айтилган эди. Ва мен дарров Бомдоднинг қазосини ўқиб қўйдим. Энди нима қилсам бўлади олдинги кунги ўқилган 5 маҳал намозим ва уларни ўқимаганим сабаб кейинги намозларим ҳам қабул бўлмайдими ёки гуноҳ билмай қилинганлиги учун ҳам олдинги 5 маҳал намозни ўқимасам ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқиш шарт эмас. Сиз соҳиби тартиб бўлмасангиз қазони хоҳлаган вақтда ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat