- Уламолар жумҳури иттифоқ қилган далиллар: Китоб, Суннат, Ижмоъ ва Қиёс. Уламолар жумҳури иттифоқ қилмаган далиллар: Истиҳсон, Масолиҳул мурсала, Истисҳоб, Урф, Мазҳабус саҳобий, Шаръу ман қоблана. (Ҳанафий мазҳабидан бошқаларда Саддуз-зароиъ ҳам бор.)Уламолар жумҳури иттифоқ қилган далилларга эргашмоқлик вожибдир. Лекин уларнинг ҳар бирининг даражалари бор. Мазкур даражалар қуйидагича: аввал Китоб (Усулийлар истилоҳида «Китоб» лафзи ишлатилса, Қуръони Карим тушунилади), кейин Суннат, сўнг Ижмоъ ва охири Қиёс. Сўнгра бошқа далиллар. Уламолар ушбу далиларни ишлатиб ҳукм чиқарсалар уларга эргашмоқ вожибдир.