- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Фотима Розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ходим сўради. Шунда у зот унга:«Эй, Аллоҳим! Эй, етти осмоннинг роббиси ва улуғ аршнинг роббиси! Эй, роббимиз ва барча нарсанинг роббиси! Эй, Таврот, Инжил ва Қуръоннинг нозил қилувчи! Эй, донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Мени қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин дедилар».Ушбу учтани Муслим ва Термизий ривоят қилган.Қарзи бор ва фақирликка учраган одамларга ушбу дуони ўқиб юриш тавсия қилинадиБир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим берган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва иғнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».Термизий ривоят қилган.Дуонинг маъноси-Эй, Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин.Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдам берсин!