Ассалому алайкум! Кўп савол ва жавобларни каналингиз орқали билиб ўрганиб олдим. Лекин яқинда ишхонамизда шу масалада фикрларимиз бўлиниб қолди. Ўзим ўқиган манбааларнинг 98% да тахажжуд намози ками 2 ракат кўпи 8 ракат деб ёзилгани хақида ўқидим, бази манбаалардагина кўпи куч етгунча дейилган экан.
– Ва алайкум ассалом! Таҳажжуд 8 ракъат 3 ракъат витр, жами 11 ракъат. Витр билан қўшиб 9 ракъат ёки 7 ракъат ўқилса ҳам 5 ракъат ўқиса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!