Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим шу саволни сўраб беришни илтимос қилди. Айтишича Оналари боғча ходимаси эканлар. 5-6 йил олдин боғчадан шотут ва шунга ўхшаган мевалар олиб келишган экан. Айтишича бу мевелар агар булар олмаса исроф бўлиб хеч ким олмас экан. Боғча мудираси хам рози экан. Шу халол ёки харомлигига иккиланиб қолибди.
– Ва алайкум ассалом! У ерга экилинган мевалар боғчанинг мулки. Сотиб олишсин ва пулини ўша боғчанинг ремонларига ишлатишсин. Онангиз ҳам ўша меваларнинг пулини боғчанинг ишларига ишлатишсин. Валлоҳу аълам!