Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен евро ремонт қиламан, устаман. Шеригим бўлиб, у билан тенг шерикликка ишлаймиз. Шеригим уй эгалари хаққига хиёнат қилади. Мен бу ишларга аралашмайман. Уй эгаларига керагидан кўп қурилиш молларини олдириб, кейин шериги ўзи ўша жойга олиб бориб сотиб пулини чўнтагига уради. Мен у пулларга аралашмайман, фақат уй эгалари билан келишилган пулни иккидан бир қисмини оламан холос. Саволим шундан иборатки шеригим қилаётган гунохга шерикманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Айтмаганингиз учун шерик бўласиз. Валлоҳу аълам!