Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фитнесс креатини жоизми?

15:46 / 24.07.2023 | Javlon | 426

Ассалому алайкум! Спортчилар "креатин" истемол килишади. "Креатин" мол гўштидан олинади деб эшитдим. Интернетда малумот қидирганимда креатин хайвон гўштидан ва балиқдан олинади дейилипти. Креатинни четелда ишлаб чиқарилади, агар креатин мол гўштидан тайёрланса, у мол бисмиллохни айтиб сўйилмаган бўлса креатинни истемол қилиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизга маълум бўлишича ушбу модда аввалида ҳайвонлардан олинган бўлса ҳам, ҳозирда оммавий ишлаб чиқаришда фақат сунъий йўл билан айрим моддалари синтези орқали ишлаб чиқарилар экан. Шунга кўра агар сунъий йўл билан олинган бўлса жоиз, ҳайвонлардан олинган бўлса унинг қандай ҳайвон экани ва сўйилиш услубини суриштириш лозим бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat