Ҳурматли Шайх Хазратлари,Аввалги тақсит савдоси тўғрисидаги саволимга берган жавобингиздан, автомашинани тақсит савдоси орқали сотилганда автомашинанинг хужжатларини гаров сифатида ушлаб туришга келишиш мумкинлигини ўргандим. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Омилигим учун узримни аввалдан маълум қилиб, шу мавзуда яна бир нарсани ойдинлаштиришни лозим топдим. Аллоҳ Сизга сабр берсин.Битим тузаётганда, машинанинг хужжатларини гаров сифатида ушлаб туришга қўшимча равишда "автомашина ушбу битим асосида харидорга топширилгандан сўнг, харидор автомашинани гаров сифатида сотувчига қайтаради. Лекин бунда автомашина харидорнинг ўзида қолади ва унинг фойдасига ишлатилади" деган гапни қўшса бўладими. Яъни автомашинанинг хужжатлари ва ўзи гаров сифатида сотувчида туради.Бу саволимни беришдан мақсадим қуйидагича: Агар автомашинанинг фақатгина хужжатларини гаров сифатида сотувчи ушлаб турса ва харидор тўлов бўйича мажбуриятларини бажармаса, автомашина гаровда бўлмаганлиги сабабли сотувчи харидордан автомашинани сотиб, тўлов бўйича мажбуриятларни амалга оширишни талаб қила олмайди деб тушундим ўқиганларимдан. Бундай ҳолатда у фақатгина автомашинанинг хужжатларини харидорга бермаслигини айтиб, харидордан тўлов бўйича мажбуриятларини амалга оширишини талаб қилиш мумкин. Бу эса харидор тўловларни амалга оширмай юраверишлигига сабаб бўлиши мумкин.Ассалому алайкум ҳурматли хазрат!