Ассалому алайкум! Мени бир рус танишим бор эди. Яқинда тӯсатдан: "Масжидга чиқисанми? Жумъа намозгачи? Мени эрим вафот этди. Мусулмон эди, хар Жумъа куни Жумъа намозга борар эди... Эртага Жумъа намозда унинг ҳаққига дуо қилиб қӯй. Имомга хам айт" деб илтимос қилди. Мен эрини ҳаққига намозларимда ва Жумъа куни Жумъа намозида ҳам дуо қилдим. Аёл жуда сиқиляпти... Эримсиз хаёт қизиқ эмас деб хар куни йеғлайди... Ӯзидан сӯрасам Исломни қабул қилмаган (Православная христианка) экан. Икки қизчаси ҳам шундай. "Эрим билан шундай келишганмиз: Ӯғил бӯлса Мусулмон қиламиз, қиз бӯлса православ динида бӯлади деб. Афсуский ӯғил бӯлмади икки қизмиз бор" деди. Бӯлиб ӯтган ишлардан кейин хаётга ҳам динга ҳам ишонмай қолаябман деябди. Ман мана шу вазиятда унга Ислом динини қабул қилиш хам Рахматли эри учун ҳам ӯзи ва қизлари учун ҳам энг тӯғри қарор ва нажот эканлигини тушунтирмоқчиман. Фақат шошиб, дангал Ислом энг тӯғри йӯл! ӯтмасанг дӯзахий сан деб чӯчитиб қӯймоқчи эмасман... Устозлар, у рус аёл Имомга, ва Қурон тиловатига ишонади. Қандай қилиб унга Ислом нажот ва энг тӯғри йӯл эканлигини тушунтириб, уни Муслима қилишим мумкин? 1) Илтимос маслаҳат беринг. 2) Қандай рус тилидаги китобни ӯқиса, Ислом энг тӯғри йӯллигини тушунади? Ва динга мехри ошиб, уни қабул қилади?
– Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб рус тилидаги “Ийман, Ислам, Куръан” ва “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласидан 2-том “Ислам и Ийман” 19-том “Оламларга раҳмат пайғамбар” китобларини олиб ҳадя қилинг. Агар топа олмасангиз манзилингизни беринг сизга ўзимиз почта орқали бўлса ҳам етказамиз. Валлоҳу аълам!