Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирни намози

20:02 / 23 июнь | Акмалжон Охунов | 298

Ассалому алайкум! Мен Ўзбекистондан Москвага ўз енгил машинамда бир хафта узоғи ўн кунда уйга қайтаман деб ният қилиб сафарга чиққандим, пандемия сабаб уч ойдан бери рус ўлкасида қолиб кетдим, ватанга қайтишни иложи бўлмаяпти чегаралар берк, қачон очилса шунда қайтаман иншааллах, лекин чегаралар қачон очилишини билмайман, икки ойда очилиб қолишига умид қилиб фарз намозларни қаср ўқидим, бир ойдан бери тўлиқ ўқияпман, саволим шу намозларни қаср ўқийми ёки тўлиқ? Сафарга узоғи ўн кунни ният қилгандим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 15 кеча-кундуз туришингиз аниқ бўлса намозларни тўлиқ ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat