Ассалому алайкум! Хозирда 33 ёшдаман. 17 ёшимдан фарз намозларни ўз вақтида тўлиқ ўқиб келмоқдаман. Лекин илгариги ўқиган намозларимдан кўнглим тўлмаяпти. Сабаби уларни жуда тез ўқир эдим. Тез ўқиганимдан қироатда камчилик яъни сўзлари тушиб қолган деган фикрдаман. Бу борада нима маслахат берасизлар? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аниқ ўқиган бўлсангиз шубҳаланманг. Бизнинг диёрларда ўғил болалар анча аввал балоғатга етган бўлади. Ўша балоғатга етган кундан 17 ёшингизгача бўлган оралиқдаги намозларни қазосини ўқинг. Валлоҳу аълам!