Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат

11:38 / 11.05.2022 | Saidjaxon | 885

Ассалому алайкум! Мени оёғимни бош бармоғида тирноғим ичига ўсган ва буни устига ичидан йиринг аралаш қон вақти-вақти билан оқиб туради. Ўша бамоғимни қон оқадиган жойини олдида хам вақти-вақти билан йиринг аралаш қон оқиб туради. Деярли 1 та жойдай кўринади. Савол: Мен бош бармоғимни бинт билан бойлайман. Бойланган жой ўша бош бармоғимни тўла коплайди деярли. Мен қон оқмайдиган жойларга сув текказа олмайман. Масалан: пастки тарафию соғлом жойларига. Айтганимдай бинт бармоғимни деярли тўла қоплайди. Шу бинтни устидан масх тортаман 1 марта. Тахоратим тахорат бўладими? Юқорида айтган жойларга сув тегмаса хам?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар бармоғингизни сув билан ювиш унга зарар етказадиган бўлса, ювиш ўрнига унинг устига масҳ тортасиз. Агар бу ҳам зарар етказадиган бўлса унинг устига зарурат миқдорида ёпадиган бирор нарсани боғлаб, ўша нарсанинг устига масҳ тортасиз. Жароҳатни боғлаш учун соғлом аъзонинг бир қисмини ҳам қоплаш зарурий бўлса ва уни ечиш узрли бўлса ўша қисмига ҳам масҳ тортиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat