Ассалому алайкум! Бир киши ҳовлида оилавий яшайди, Ҳовлида янги иморат қилинган ва ўша янги иморатга, сувга ҳисоблагич қўйилмаган. Ўша сувдан 2йилдан бери ҳаммомга ва исситиш тизими учун ва бошқа мақсадларда ишлатишга. Ўша киши сувга ҳисоблагич ўтқазиб рўйҳатдан ўтқазмоқчи бўлса, оила катталари ота она бунга йўл қўйишмаяпти ва ҳаттоки она, ўша сув ўтган жойни ковласанг рози эмасмиз деган. Ўша одам йўқ мен барибир ҳисоблагич қўяман деса, жаҳл устида она билганингни қил сени оқ қилдим деб айтган. Бу одамда бундан олдин бу каби вазиятлар бўлмаган, ҳар сафар ҳалолликка дават қилса бу кишини катталар уришишади лекин бу даражадаги сўз айтишмаган. Шу ҳолатда оқ тушадими?
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ ўринлардан оқ қилдим деса ҳам ўтмайди. Валлоҳу аълам!