Ассалому алайкум! Устозлар, динимизда қайси ойда тўй маросимларини қилишга руҳсат йўқ? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бундай ойнинг ўзи йўқ. Кўпчилик сафар ойида тўй қилишни хушламайдилар. Ваҳоланки Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ойда уйланганлар. تزوج رسول الله صلى الله عليه وسلم زينب بنت جحش بن رئاب الأسدية في شهر صفر من السنة الخامسة يونيه سنة 626 م Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 626-сана Сафар ойида Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳога уйланганлар. Валлоҳу аълам!