Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

20:48 / 01.06.2017 | Alisher | 5024
Ассалому алайкум! Рамазон ойлари барчаларимизга муборак бўлсин. 1.сафарга чиққанда номахрамсиз чиқиб бўлмаслигини ўқиб билдим. Мисол учун 2та аёл(махрам) ёки она қизи билан чиқса бўладими ёки бири эркак киши бўлиши керакми? 2.никоҳ ўқитилаётганда гувоҳлар икки (келин куёв) томондан бўлиши керакми ёки бир томондан 2 киши бўлиши хам кифоями? Рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аёл кишилар гарчи бир неча ўнлаб бўлсалар ҳам бир бирларига маҳрам бўла олмайдилар. Балоғатга етган, маҳрамларидан бўлган эркак киши бўлиши керак. 2). Икки балоғатга етган мусулмон эркак ёки бир эркак икки аёл бўлиши керак. Ким томондан бўлишининг аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat