Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнона куёв маҳрам

15:32 / 23.06.2020 | Суҳроб Умаров | 3511

Ассалому алайкум! Бир тест саволининг тўғри жавобида қайнона ва куёвнинг қўл бериб кўришиши мутлақо жоиз эмас, ҳаром дейилган. Бир биродаримиз, унақа эмас, улар маҳрам, кўришса бўлаверади, дедилар. Шайхимиз роҳимаҳуллоҳнинг шу борадаги саволга жавобларида, "яхшимас" дейилган экан, у биродар "яхшимас" дегани ҳаром дегани эмас деяптилар. Шариатнинг ҳукми нима? Аллоҳ сизларни саломат қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккисидан ҳам жон бор. Аслида иккиси бир-бирига маҳрам. Аммо ўша қўл бериб кўришганда иккисидан биротасининг шаҳвати қўзғалса аёли куёвига абадий ҳаром бўлади. Буни шариат тилида ҳурмати масоҳарот дейилади. Афсуски қайнонасини қўлини ушлаш мазали эканлигини айтган йигитлар ҳам учради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat