Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам ичса йўлдан қайтариш

11:28 / 23.06.2020 | Aziza | 1315

Ассалому алайкум! Дадам кўп ичардила онажонимни кўп ранжитиб хиёнат қилардилар, пуллари кам бўлса бизга меҳрибонлар пуллари кўпайса яна ичиб уйда жанжал қиладилар. Бошқа аёлларга кетиб қоладилар мана шу рўзада карантин сабаб рўза тутдила номозларини ўқидилар лекин ҳайит куни яна ичдилар. Кейин 2 кундан кейин номозларини бошлаб 2 ё 3 ҳафта номоз ўқиб юрдилар. Кейин яна ичдилар энди яна номоз бошламоқчилар бунга нима дейсиз? Ман қизлари бўламан насиҳатам қилолмиман. Илтимос маслаҳат берин бунақада номоз ўйинчоқ бўлиб қоладику. Ўзларям гуноҳкор бўладилар ман ҳижоблиман манга жуда оғир бовоти. Илтимос ёрдам берин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўйинчоқ бўлмайди. Ўша ўқиган кунларидагиси зиммасидан адо бўлади. Қиёмат куни нега ўқимагансан деб азобга ташланмайди. Бунақа бўлса қолганини ҳам ўқимай қўявер деб шайтонни дўсти бўлмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat