Ассалому алайкум! Мен ўз машинамда парковкадан чкмокчи едим ёнимда мошина бориди унг тарафи курмасдан ёнимда мошинани номига туртиб юборди. Мошинани бампер кисмига 3 та кирилган из колди. У машинани эгаси билан гаплашиб айб манда устага курсатамиз кичкина жой тугилаб беради деб айтим. Лекин мошинани егаси енги бампер койб берасан дб турволди, мошина киммат бампер 300$ туради узим арендадаман. Мен ёк 3та кирилган жойга бутун бампер алмаштрб бермиман уста тугилаб беради Дидим. Шу холатда у норози булса уни етганини килиб рози килишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз шикаст етказган машина мутлақо янги бўлса, унинг ўша қисми, яъни бамперини ҳам янгисига алмаштириб беришингиз шарт. Агар у машина янги бўлмаса унинг ўша қисмини талафотдан олдинги ҳолатига қайтариш учун кетадиган харажатни тўлаб беришингиз лозим, янгисини олиб беришингиз лозим эмас. Валлоҳу аълам!