Муфтий фатво берса, аммо унда шубҳа бо'лса, шу фатвога амал қилганлар гуноҳкор бо'лиши ёки гуноҳи фақат муфтий зиммасида бо'лиши ҳақида со'рамоқчиман.Саволим шундай, Динимиз рибони қаттиқ қоралагани ва унинг ҳар қандай ко'риниши ҳаромлигини биламан. Аммо, мен диний идорамиз чиқарган фатвога я'ни - банкка фоиз эвазига пул қо'йиш жоизлиги ҳақидаги фатвога амал қилиб банкка пул қо'йсам ёки пул олсам, бунда мен ҳам гуноҳкор бо'ламанми ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Динда собит бўлган ҳақиқатга тескари фатвога амал қилинмайди. Уламолар ихтилоф қилган масалада икки тарафдан бирини олса, бўлади.