Ассалому алайкум! Цехимизда ишлаб турган станоклардан ҳам закот бериладими? Мисол нон махсулоти чиқарилади, кўп миқдорда ун олиб қўйсам, олиб қўйган унимдан ҳам закот бераманми?
Ва алайкум ассалом! Станок ва идишларидан бермайсиз. Хом-ашё бўлган ун, кунжут, ёғ(мой), таъбир жоиз бўлса ишлатиш учун олиб қўйган тузлардан ҳам берилади. Валлоҳу аълам!