Ассалому алайкум! Биз 3 киши шерикмиз. 2 киши ишлайдиган шерик 1 киши пул тиккан шерик. Ишловчи шериклар ўзларига ойлик тайинлашлари мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Бу музораба битими дейилади. Ҳосил бўладиган фойдани нисбатларда (масалан 6 дан 3 қисми Аҳмадга, 6 дан 1 қисми Зайдга, 6 дан 2 қисми Умарга, каби ) тақсимлаб келишув тузиш лозим. Муайян суммани (ҳар ой 1 млн сўм каби) белгилаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
Музораба шартларини ушбу мақола орқали ўрганиб чиқинг