Ассалому алайкум! Бир марузада эшитиб қолдим лекин бу марузани ким айтганлиги хам номалум. Хуллас марузада шайтон инсонларланинг ўтганларни хурмат қилдириш маносида одамларга ўша инсонларни суратларини уйига осиб қўйишни маслахат беради. Худдики уларга ёрдам бераётган каби ва охир оқибат инсонлар ўтган авлиёларини хайкалларини ясатиб уларга ибодат қилиш даражасига борган экан ва бугунги кундаги ахволгача.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нуҳ” сурасида марҳамат қилади:
وَقَالُوا لَا تَذَرُنَّ آلِهَتَكُمْ وَلَا تَذَرُنَّ وَدًّا وَلَا سُوَاعًا وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسْرًا
23. Ва улар: «Илоҳларингизни ҳеч тарк қилманглар ва албатта, Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Наср¬ни ҳам тарк қилманг», – дедилар.
Азиз китобхон, Нуҳ алайҳиссалом қиссаларининг шарҳида эслатиб ўтганимиз шайтон васвасаси туфайли кишилар ҳайкалларга сиғинишининг баёни ушбу оятда нозил қилинганининг гувоҳи бўлдик.
Ривоятларда келишича, Вадд, Суваъ, Яғус, Яъуқ ва Насрлар аҳли солиҳ, тақводор кишилар бўлганлар. Кишилар уларни ниҳоятда яхши кўрганлар ва ҳурмат қилганлар. Вақти-соати етиб, улар вафот этганларидан сўнг шайтон васвасасига учиб, кишилар уларнинг суратларини чизганлар, сўнгра ҳайкалларини ясаганлар. Уларни зиёрат қилганлар. Аста-секин уларга дардларини айтадиган бўлишган. Оқибатда, вақт ўтиши билан уларни Худо деб эътиқод қилганлар ва уларга ибодат қилганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!