Ассалому алайкум! Узр сизларни қимматлик вақтиларни олдим. Қарзга кириб қолдим кредит олиб бошқа бир кредитни ёпиб юриб катта қарзга кириб қолдим. Ойлик маошим кредитни ёпгани етмайди. Ойдан ойга қарзлар котталашиб кетябди. Онамларга бу хақида айтолмайман отам вафотидан кейин ёлғиз котта қилганлари учун соғликларини ёқотганлар кўтаролмасалар деб қўрқаман. Тинчлик ҳаловатим йўқолган кечалари билан шу хақда ўйлайман Аллоҳдан мушкулимни осон қилишини сўрайман. Қандай қилиб бу ҳолатдан чиқишни билмай қолдим. Рибо бўлгани учун қарзимни узишга кимдур менга ёрдам берса у хам рибога аралашган бўладими буни хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Рибосини ҳам тўласа шерик бўлади. Валлоҳу аълам!