Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Заколат

13:07 / 26.06.2020 | Abdurahmon | 1649

Ассалому алайкум! Мен шу йил ўзимга тегишлик участкамни бир одамга сотдим. Келушивимиз мана бундай бўлган эди. Жойни 100 млнга келишдик. Олдиндан заколат деб барака деб 5млн беришди. 60 млн пулни жойни кадастр хужжатини қилиб берсангиз берами қолган қисмини хужжатларни олиб 3 ой ўтгач берамиз дейишди. Мен рози бўлдим. Кадастр хужжатларини тақдим этдим. Улар менга 60млн сўмни беришди. Орада карантин бўлиб қолди. 3 ой вақт ўтгач. Пулни қайтаринг илтимос фарзандимни операция қилмасак бўлмайди дейишди. Берган заколатиммиз яни 5млндан ярмини олиб қолаверинг деб айтишди. Мен рахмим келганидан пулни қайтариб бердим. Қайтариб берганимда мен розиман узур деб 2.5 млн сўмни қўлимга беришди. Саволим шуки бундай холатда ўзи нима қилишим керак эди? Фарзандларини операцияси зарурлигига хеч кимдан маслахат ола олмадим. Дарров олиб бориб бердим. Хозирда хар хил одамлар хар хил гап айтишяпти. Кимдир заколат хаммасини олиб қўясан деса. Кимдир жой уларга ўтган бошқатдан савдолашишинг керак эди дейди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пулни тўлиқ олмасингиздан аввал ва топширмасингиздан аввал улар билан қайта савдолашолмайсиз. Закладни ҳам қайтариб беришингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat