Ассалому алайкум! Бундан 4-5 йил олдин чет элда ўқишда юрганимда онам менга бир эр-хотиндан қанчадир миқдорда пул бериб юборганлар. Улар билан кўришганимда “йўлда пулингни ишлатиб қўйдик, бир ойда қибераман” дейишганди. Мана 5 йил ўтди, эсимизга тушиб сўрасак “жуда ҳам кам миқдорда олганмиз” деб турвоган. Мисол учун улар 200$ бериши керак бўлса, “сенга 2000 рубл бераман” деди. Саволим шундаки агар биз ҳам аниқ миқдорини эслай олмасак, зулм қимаслик ва алданиб қолмаслик учун нима қилишимиз керак? Кўнмаганимнинг сабаби, онам ҳеч қачон бунақа кам юбормаганлар. Ўзлари ҳам 200$ берворганман дедилар.
Ва алайкум ассалом! Қанчалигига аниқ далилингиз бўлмаса, эҳтиёт тарафини олганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!