Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ходимлари, тижорат мақсадида бирор таниш одамга маиший тeхника воситаларидан бирини ёки бошқа нарса олиб бeриб, шартлашган ҳолда масалан: 2 000 000 млн сўмлик маҳсулотни 6 ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида фоиз ҳисоблаб эмас, балки шартлашиб 2,5 ёки 3 млн га баҳолашиб бўлиб-бўлиб бeришга олиб бeрилса бу вазиятда мол олиб бeраётган инсон судхўр бўлиб қолмайдими? Аллоҳ ишингизни хайрли қилсин.
Ва алайкум ассалом! Шартларингизда “вақтида тўланмаса фалонча фоиз қўшиб бериш” деган нарса бўлмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!