Ассалому алайкум! Хомиладор бўлгани учун ёки боши оғриса ис чиқариш қанчалик тўғри. Мен қишлоққа келин бўлганман. Бу ерларда шунақа нарсалар жуда кўп қилишар экан. Биринчи марта хомиладор бўлганимда хам чўпларга пахта ўраб, уни ёқиб ис чиқаришган. Қайнонамга бундай қилиш нотўғри эканлигини айтолмасдан ичимда тинмай Аллоҳдан кечирим сўраб турганман. Хозир 2-марта хомиладорман, қайнонам 3 ойликда қилолмадик, энди 5 ойлик бўлганда қиламиз деяпти. Эртага мен хам гунохкор бўлиб колмайманми?
– Ва алайкум ассалом! У ишлар бутларга чироқ ёқиш билан бир хил. Сиз аралашманг. Валлоҳу аълам!