Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси мутавотир хабарлар ила собит бўлган бўлиб, барча уламолар бу воқеанинг ҳижратдан олдин, Маккада, Мино водийсида, ой тўлган ойдин бир кечада содир бўлганига иттифоқ қилишган. Деярли ҳамма исломий манбаларда бу воқеа ҳижратдан беш йил олдин (нубувватнинг тўққизинчи йили, милодий 617 йил) қамал даврида содир бўлган, дейилади, холос. Ойи, куни ҳақида эса маълумот йўқ.