Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбарлар Аллоҳ ҳимоясидами?

16:16 / 18.11.2023 | Azizbek | 671

Ассалому алайкум! Мен Пайғамбарлар тарихи ҳақида китоб ўқиётган эдим. Тушунишимча, баъзи пайғамбарлар золим одамлар томонидан ўлдирилган экан. Масалан, Закариё алайҳиссалом қариган вақтларида арралаб ўлдирилган экан, у зотнинг ўғли алайҳиссалом эса подшоҳ буйруғи билан калласи олинган экан. Ва Қуръонда ҳам оят бор эди, "Муҳаммад ҳам бир росул холос, ундан олдин ҳам росуллар ўтган. У ўлса ёки қатл қилинса ортингизга қайтиб кетасизми?" деган. Шундан саволим бор эди " Пайғамбарлар Аллоҳга энг яқин инсонлар бўлса, Аллоҳ уларни танлаб олган бўлса, нима учун Аллоҳ уларни ўзгалар чангалида ваҳшиёна ўлдирилишига изн беради?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир пайғамбарнинг қайсидир бир мусибат ёки бир балога сабр қилиш бўлган. Айюб алайҳиссалом берилган дардга сабр қилганлар. Нуҳ алайҳиссалом 900 йил қавмининг жабру жафосига сабр қилганлар. Лут алайҳиссалом қавмининг фаҳшига сабр қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа умр кўрган бўлсаларда касаллик, озор ва балоларнинг энг қаттиғига дучор бўлганлар. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Балоларнинг энг қаттиғи пайғамбарларга, сўнг даражада уларга яқин, сўнг даражада уларга яқинларига бўлади” деганлар. Шубҳасиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларнинг ичида энг Аллоҳга муқарраб ва суюклиси бўлганлар.

عَنْ مُصْعَبِ بْنِ سَعْدٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ النَّاسِ أَشَدُّ بَلَاءً؟ قَالَ: الْأَنْبِيَاءُ ثُمَّ الْأَمْثَلُ فَالْأَمْثَلُ، فَيُبْتَلَى الرَّجُلُ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ، فَإِنْ كَانَ دِينُهُ صُلْبًا اشْتَدَّ بَلَاؤُهُ، وَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ رِقَّةٌ ابْتُلِيَ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ، فَمَا يَبْرَحُ الْبَلَاءُ بِالْعَبْدِ حَتَّى يَتْرُكَهُ يَمْشِي عَلَى الْأَرْضِ مَا عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ

Мусъаб ибн Саъддан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси одамларнинг балога учраши шиддатлироқ?» дедим.«Анбиёлар, сўнгра (мартабада) улардан кейингилар ва улардан кейингилар. Киши динига қараб балога гирифтор қилинади. Агар дини маҳкам бўлса, бало ҳам шиддатли бўлади. Агар динида сустлик бўлса, динига қараб балога дучор қилинади. Банда ер юзида гуноҳсиз ҳолатда юрадиган бўлгунича бало у билан бардавом бўлади», дедилар».
Шарҳ: Бундан балолар гуноҳларнинг ювилишига сабаб бўлиши билан бирга, анбиёлар каби бегуноҳ зотларнинг даражалари янада юқори бўлиши учун ҳам хизмат қилиши келиб чиқади. Демак, диндор ва тақводор кишиларнинг баъзи бир бало-офатларга дучор бўлишларини ҳам худди шу маънода англаш керак. Инчунин, зоҳидлик ишқида юрган солиҳ бандаларга бало-офатлар етиши ҳам бежиз эмаслигини билиб қўйиш лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat