Хандақ ғазотида мусулмонлар билан мушрикларни ажратиб туриш учун уларнинг орасида пароллари "Ҳа мим, ла юнсорун" бўлган экан. Савол: Улар бу сўзларни қаердан олишган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
"Ҳа мим, ла юнсорун" маъноси: Ҳа мим (қасамки), у (кофир)ларга ёрдам берилмайди. Бошқа қатор ғазотлардаги каби жанг асносида саҳобалар бир-бирларини таниб олишлари учун уларга шиор (парол)ларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар.