Ассалому алайкум! Шерикларимга ўзимнинг маблағим эвазига, насияга техника(телефон, холадилник ва х.к) махсулотларини 3 ой муддатга бўлиб тўлаб беришлари учун олиб бермоқчиман. Шарти, улар дўконга бориб ўзига ёққан техникани танлаб олади ва ўзи савдолашади. Пулини мен тўлаб, шеригим билан келишган холда уни розилиги билан, тан нархга 3 ой учун 20% қўйиб олиб бераман. Шу ишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ундай қилманг. Сиз бориб савдолашиб пулини тўлаб сотиб олинг. Кейин уларга насияга сотинг. Улар танлашса майли. Валлоҳу аълам!