Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмингизга Аллоҳ барака бeрсин. Жаннатда олимлар даражаси ила мукофотласин. Саволим, агар инсон жинсий алоқа қилмасдан хам маний чиқиб қолса ғусл қилиш жоизми ёки кийимини алмаштириб тахорат олиб намозини ўқиса бўлверадими?
Ва алайкум ассалом! Манийлиги аниқ бўлса ғусл вожиб бўлади. 1-«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир. Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади. «Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. (Кифоя). Маний ва мазий томган кийимнинг томчи миқдорига қаралади, агар маний тўрт грамм миқдорича бўлса, мазий эса кафтни текислаб, ичига сув қуйилганда қанча жойни эгаллаганча жойга тарқаган бўлса у кийимда намоз ўқиш макруҳи тахримий бўлади. Ундан ошса намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Ундан кам бўлса макруҳи танзиҳий бўлади. 3-Манийда қусл, мазийда таҳорат вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!