Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХАТНА ТУЙИ ХАКИДА

00:00 / 29.12.2008 | eski savollar | 3498
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух! Мухтарам устоз. Сизга савол ила мурожаат килишга изн бергайсиз.Аллохга бехисоб шуклар булсинким, У Зот мени угил фарзанд неъмати ила ризклантирди. Хозирда 2 нафар углим бор. Катта 3 ёшга кирди. Кичкинаси 1 яшарга кадам куймокда. ИншаАллох вакти келиб уларга суннат туйи килиш ниятидамиз. Лекин хозирдан мен ва оиламиздаги аёллар (яъни онам ва рафикам) уртасида суннат туйи тугрисида озгина тортишувлар булиб туради (бу яхши маънода албатта, жанжал маъносида эмас). Мен хатна маросимини иложи борича ихчам, исрофсиз утказиш тарафдориман. Махалла куй, кариндош-уругларга ош тортиралади албатта, илмли уламоларимизни олиб келиб амри маъруф ва нахий мункар мажлиси хам уюштириш ниятим бор. Одатга айланиб колган, кечкурун базмга ухшаган маросимларга умуман каршиман, буни килмайман. Лекин онам ва рафикам аёллар учун кушикчи олиб келамиз. 5-6 та кушик айтиб берсин. Буни ёмон жойи булмаса керак, дейишмокда. «Хадис ва хаёт» китобида туй маросимлари хакида куп маълумотлар ёзилган деб эшитганман, лекин хали бу китобни укиганим йук. Иложи булса куйидаги тушунмовчиликларни ечиб берсангиз:1. Хатна муносабати билан эркакларни аралаштирмай аёллар узлари куй-кушик тинглаб, раксга тушишлари жоиз буладими? 2. Хатна туйида карнай-сурнай олиб келсам буладими?ЖАВОБИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Никоҳ китоби. Китобни сотиб олган яхши. Аммо уни ўқимасдан, бошқа одамдан китобининг ичида нима борлигини сўраш, яхши эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat