Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги салом

19:45 / 30.06.2020 | Abdumavlon | 4570

Ассалому алайкум! Аввал саломлашиб кўришиб бўлган одамингизга, намозни тугатиб яна салом бериш хеч қаерда йўқ деб жавоб берган экансизлар. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абу Хурайра р.а дан ривоят қилишган хадисда, бир одам масжидга киради намоз ўқийди ва Расулуллоҳ с.а.в ни олдиларига бориб салом беради, Расулуллоҳ сенга хам салом бўлсин бошқатдан ўқи намозинги сен намоз ўқимадинг дейдилар, халиги одам яна намоз ўқиб келгач яна салом беради Расулуллоҳ сенга хам салом бўлсин деб жавоб берадилар. Хадисни тўлиқ ёзмадим, сизлар бу хадисни мендан яхши билганингиз учун лекин шу хадисда сахоба хар намоздан кейин келиб салом беряпти, Пайғамбаримиз с.а.в эса сенга хам салом деяптилар, агар намоздан кейин салом бериш ёқ бўлса,базилар айтадигандек бидат бўлса, Расулуллоҳ саломига жавоб бермасдиларку деб ўйлаб қолдим. Сизлар ахли илмсизлар Қурон ва суннатни яхши биласизлар сахобаларни фахмини биздан яхши биласизлар шунинг учун шуни изохлаб берсангизлар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз икки кўришмаган одам салом берганини бизга далил қилибсиз. Биз у ерда бирга жамоат билан намоз ўқиб туриб яна саломлашиш йўқ деб айтганмиз. Сал ажрата олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat