Ассаламу алайкум! Шом намозининг фарзида “Мааъуун” сурасини ўқиётганда, "аллазиинаҳум аънсолаатиҳим сааҳуун" ояти унутиб, ўқилмай қолиб кетса бунинг ҳукми қандай бўлади?
Ва алайкум ассалом! Агар шу "аллазиинаҳум аънсолаатиҳим сааҳуун" сўзларигина ўқилмай қолган бўлса, намоз дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.