Ассалому алайкум! Болам 2ёш, борган сари болам жудаям қўрқоқ бўлиб қолябти. Одамларни кўрса хам қўрқиб қочиб келади. Шуни олдини олиш учун дуолар борми ўқисак?
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисдаги дуони ўқинг.
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُعَلِّمُهُمْ مِنَ الْفَزَعِ كَلِمَاتٍ: أُعُيذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ. وَكَانَ ابْنُ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ يُعَلِّمُهُنَّ مَنْ عَقَلَ مِنْ بَنِيهِ، وَمَنْ لَمْ يَعْقِلْ كَتَبَهُ فَأَعْلَقَهُ عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَأَحْمَدُ
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқувда ўқиладиган калималарни ўргатар эдилар:
«Уъиизу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шаятийн. Ва ан яҳзурууни».
Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб, илиб қўяр эди».
Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман». Валлоҳу аълам!