Ассалому алайкум! Китоб ўғирлаш ҳаромми? Агар ҳаром бўлса ундан олинган манфаат, илм (маънавий, маърифий, таълим, тарбиявий) ҳам ҳаром ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Ўзганинг мулкини унинг рухсати ва ижозатисиз олиш ва фойдаланиш жоиз эмас. Бу ғасб ҳисобланади. Аммо бу билан ўзлаштирилган илм ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!