Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кучук гўшти ҳаром ҳисобланадими ?

15:24 / 24.02.2019 | Рихситилла | 3525
Ассалому алайкум! Анча йиллардан буён "кучук" (кядя, кяхе) гўштини истеъмол қилиб келаман. Яқинда бир танишим "кучук" гўшти "ҳаром", Қуръони Каримда бу ҳақида ёзилган деди. Шу ростми ?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда қозиқ тиши бор ҳайвонларнинг гўшти ҳаром қилинган. Тўрттала мазҳабда ҳам ит гўшти ҳаром. Итни ўзи тугул сўлаги ҳам ҳаром. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: إِذَا شَرِبَ الْكَلْبُ فِي إِنَاءِ أَحَدِكُمْ فَلْيَغْسِلْهُ سَبْعًا  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ит бирортангизнинг идишидан сув ичса, идишни етти марта ювсин», дедилар».

عَنْ عَوْنِ بْنِ أَبِي جُحَيْفَةَ قَالَ: رَأَيْتُ أَبِي اشْتَرَى عَبْدًا حَجَّامًا، فَسَأَلْتُهُ، فَقَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ ثَمَنِ الْكَلْبِ، وَثَمَنِ الدَّمِ، وَنَهَى عَنِ الْوَاشِمَةِ وَالْمَوْشُومَةِ، وَآكِلِ الرِّبَا، وَمُوكِلِهِ، وَلَعَنَ الْمُصَوِّرَ 

Авн ибн Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади:
«Отамнинг қон олувчи қул сотиб олганини кўрдим (Отам буюрди, қулнинг қон оладиган асбоблари синдирилди). Ундан сўраган эдим, у: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг пулидан ва қоннинг пулидан қайтарганлар. Вашм* қилиш ва вашм қилдиришдан, рибо ейишдан ва уни едиришдан қайтарганлар ҳамда сураткашни лаънатлаганлар», деди». 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْعَائِدُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَقِيءُ ثُمَّ يَعُودُ فِي قَيْئِهِ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳибасини қайтиб олган киши қусиб, кейин қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat