Ассалому алайкум! Биз синфдошлар билан 100$дан касса ўйнаймиз. Кассада 1100$ йиғилади ва бу касса кимгадир чиқса зарур бўлиб турган одамга 50$га сотишини айтмоқда ва бу нарса тобора урфга кирмоқда. Бу иш сотган ёки олган одамга халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди, у олиш ҳуқуқи яъни навбатини сотиш ҳисобланади. У ҳуқуқ эса сотилинадиган мол эмас. Валлоҳу аълам!