Ассалому алайкум! Биз яқин ўртоқлар кимни тўйи бўлса, 10 килограмм гўштни пулидан кўшишни келишиб олгандик, яьни гўштни эмас, шунча гўшт қанчага тўғри келса, ўшанчани пулини берамиз. Биламизки, ҳаммамизни тўйимиз бир вақтда бўлмайди, бошқаларни тўйини вақти келганда гўшт арзон ёки қиммат бўлиши мумкин. Шу пайт 10 килограммни ошган нархи билан пулини олсак бу рибо ҳисобланиб қолмайдими (Ҳудди долларнинг нархи ўзгаргандек)?
– Ва алайкум ассалом! Шу айтганингиз ҳолатида жоиз бўлмайди. Нимани қарзга олган бўлса, ўшани беради. Валлоҳу аълам!