Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бақара сурасини 58-59 оятлари

00:00 / 21.03.2008 | eski savollar | 4107
Ассалому алайкум ҳурматли устоз. Бақара сурасининг 58-59-оятларида Бани Исроилга "Хиттатун" сўзини қўллаш буюрилган. Бу сўз асли қайси тилда, араб тилидами ёки бошқа тилдами? Пайғамбарамиз Бани Исроил бу сўзни ўзгартириб "Хаббатун фи шаъратин" яъни арпа дони ичидаги бир дона дон дейишганини айтганлар.Улар "Хаббатун фи шаъратин" сўзларини айтишган бўлса бу сўзлар менимча араб тилида, лекин менинг фикримча Бани Исроил араб тилида гаплашишмаган бўлишса керак. Шу сўзларни Бани Исроил қандоқ ишлатгани тўғрисида маълумот берсангиз, илтимос. Яъни "Хиттатун" ва "Хаббатин фи шаъратин" сўзлари қайси тилдаги сўзлар?Яна бу оятнинг давомида улар Аллоҳ таоло буюрган сўзни ўзгартирганлари учун осмондан уларга азоб туширилгани айтилган. Бу азоб қандоқ бўлган ва бунинг натижасида барча шу гуноҳни қилган Бани Исроил ҳалок бўлганмилар ёки қандоқ бўлган? Умуман бу Бани Исроил Мусо алайҳиссалом билан бирга бўлган Бани Исроилми ёки бошқаларми?Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.Аллоҳ ажрингизни берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўлиқроқ тушунишимиз учун аввал мазкур икки оятни ўрганиб олайлик.«Ушбу қишлоққа кирингиз ва унинг хоҳлаган жойида енглар, еганингиз ош бўлсин ва эшикдан таъзим билан, ҳиттатун, деб киринг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшиларга зиёда қиламиз», деганимизни эсланг.Аввал бир неча бор такрорланганидек, бу ҳодисалар баёни бошқа сураларда батафсил келади, ҳозир қисқача эслатиляпти. Ушбу оятда, «Ушбу қишлоққа кирингиз», деган жумладаги «қишлоқ»дан мурод–Қуддуси шарифдир. Узоқ замонлар Мисрда ватангадо бўлиб юрган Бани Исроилга Аллоҳ таоло ватан ато қилиб, «Ушбу қишлоққа кирингиз», деяпти. Бунинг устига яна: «Хоҳлаган жойингизда еб-ичинглар, еганларингиз ош бўлсин», деб катта марҳамат кўрсатяпти. Шу билан бирга, қандай ҳолда кириш лозимлигини ҳам ўргатяпди: «эшикдан таъзим билан, ҳиттатун, деб киринг, яъни, одоб билан, «ҳиттатун» деган сўзни айтиб киринг, дейилди. «Ҳиттатун» дегани–афв эт, гуноҳимни кеч, деган маънони англатар экан.Бундан кўринадики, Аллоҳ неъмат ато қилганда, албатта, шукр этиш керак. Шукр ҳам сўз билан, ҳам амал билан бўлиши лозим. Бани Исроил агар қишлоққа сажда қилиб, гуноҳларини кечишини сўраб, Аллоҳ ўргатган сўзни айтиб кирсалар, Парвардигор уларга мағфират ваъда қилди. «Сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшиларга зиёда қилиб берамиз», деди.Хўш, Бани Исроил бунга жавобан нима қилди?Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Биз зулм қилганларга фисқ қилаётганлари учун осмондан азоб туширдик.Табиатига бузғунчилик ўрнашиб кетган Бани Исроил яна бузғунчилик қилди. Аллоҳ таоло ўргатган «ҳиттатун» сўзи ўрнига бошқа сўзни алмаштириб айтдилар. Алмаштирган сўзлари қайси сўз эканини аниқ билишимизга Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадис ёрдам беради. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбар алайҳиссалом: «Бани Исроилга, эшикдан таъзим қилиб, ҳиттатун деб киринглар, дейилган эди. Улар думбалари билан судралиб, сўзни алмаштириб, ҳаббатун фи шаъратин, деб кирдилар», дедилар. Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, улар ҳам амалда, ҳам сўзда хилоф қилганлар. Сажда (таъзим) қилиб киринглар, дейилса, думбалари билан судралиб кирганлар. «Ҳиттатун» деб айтинглар, дейилса, «ҳаббатун фи шаъратин», дейишган. Уларнинг бу ишлари ҳам зулм эди. Ҳам фисқ–Аллоҳнинг амридан чиқиш эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга осмондан азоб туширди. Ушбу икки оятда ўтган таълимотлардан биламизки, Бани Исроилнинг қилмишларидан бири Аллоҳнинг амрини ўзидек бажармасдан, бузиб бажаришдир.Кўриб турибмизки, бу оятларда, мазкур сўзларни араб тилида айтинг, деган гап йўқ. Бошқа тилдаги гапни ўз тилида гапирадиган одам ҳамма сўзлари таржима қилиб гаприши ҳаммага маълум. Бу ерда ҳам ўша одатга ўхшаш бўлиши мумкин. Қуръони Каримда кўп набий ва қавмларнинг гаплари бор ва араб тилида келган. Уларнинг бирортаси ҳам араб бўлмаган. Уларнинг тилидаги гап арабча китобда келганда арабча тилда бўлиши керак ҳам. Одат шу. Имкон шу. Агар арабларга уларнинг гаплари ичида иброний тилни аралаштирилса, бўлмас ҳам эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat