Ассалому алайкум! Рамазон ойида аммамларникига мехмонга борганда, сухбатда бир гап эшитиб қолдим. Уларнинг қишлоғидан бир номақул ишлар қиладиган аёл шу ойда вафот этган экан. Аммамнинг айтишича, у аёл тўғри жаннатга кирган, чунки рамазон ойида жаннат эшиклари очилади. Шу гап ростми? Яъни, умрини қандай яшаб ўтган бўлса хам, рамазон ойида вафот этиш инсонни жаннатга олиб кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаётда қилган амалларига қаралади. Абдуллоҳ ибн Убай деган мунофиқ вафот топган. Мусулмон саҳоба ўғлининг илтимоси билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз кўйлакларини унга кафан қилиб кийдирганлар, муборак сўлакларидан маййитнинг оғзига солганлар, ўзлари жанозасини ўқиганлар, қабрининг устида туриб мағфиратини сўраб дуо қилганлар. Эрта ёки индинига ўша шахснинг дўзахийлиги ҳақида оят нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у амалларни қасддан, барчага “Мени кийимим, мени сўлагим, жанозасини ўзим ўқиб қабр устида дуо қилсам ҳам ўзининг амали бўлмаса ҳолига вой” деган таълимотни берганлар. Валлоҳу аълам!