Ассалому алайкум! Сизлардан мана шу ҳадисни саҳиҳми ёки йўқ шуни билиш учун ёзяпман. Тамийм Ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Термизий(3473). Аҳмад(16952). Табароний Кабийр(1278). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким 10 марта ашхаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ илаҳан вахидан ахадан самодан лам яттаҳиз соҳибатан ва ла валадан ва лам якуллаҳу куфуван аҳадун ни айтса унга 40 миллион ажр ёзилади дийилган. Шунга ойдинлик киритип берсаларингиз.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис жуда заифдир. Сунани Термизийда қуйидагича келган:
حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنِ الْخَلِيلِ بْنِ مُرَّةَ، عَنْ أَزْهَرَ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «مَنْ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، إِلَهًا وَاحِدًا، أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ، عَشْرَ مَرَّاتٍ، كَتَبَ اللَّهُ لَهُ أَرْبَعِينَ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ».
هَذَا حَدِيثٌ غَرِيبٌ لَا نَعْرِفُهُ إِلَّا مِنْ هَذَا الْوَجْهِ.
وَالْخَلِيلُ بْنُ مُرَّةَ لَيْسَ بِالْقَوِيِّ عِنْدَ أَصْحَابِ الْحَدِيثِ؛ قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ: هُوَ مُنْكَرُ الْحَدِيثِ.
Бизга Қутайба ибн Саъд ҳадис айтиб берди. У деди: «Бизга Лайс ҳадис айтиб берди». У Халил ибн Муррадан, у Азҳар ибн Абдулоҳдан:
Тамийм Дорийдан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, илаҳан воҳидан, аҳадан, сомадан, лам яттахиз соҳибатан ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳадун» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар».
Бу ҳадис ғариб, уни бу йўлдан бошқасидан билмаймиз.
Халийл ибн Мурра аҳли ҳадиснинг наздида кучли (ровий) эмас. Муҳаммад ибн Исмоил у ҳақида: Мункарул ҳадис, деган. Валлоҳу аълам!