Ассалому алайкум! Мен Европанинг бир агентлик корхонасида ишлайман. Асосий вазифам интернет орқали Дунёнинг ҳар-хил жойидеги корхоналари билан боғланиб, уларга компютер дастурловчи истеъдод соҳибларини ишга жойлаймиз. Дастурловчи ходимлар алоҳида шахс бўлиши ҳам мумкин ёки бошқа корхонанинг ишчиси бўлиши ҳам мумкин, лекин бизни ишхонада бундай дастурловчи ҳодимлар йўқ. Мен ҳаридорни асосий эҳтиёжларини олиб, бошқа департаментга юбораман. Улар менга номзод топиб ҳужжатларини ва бир соатлик нархни белгилаб беришади. Мен бу маълумотни ҳаридорга юбориб шу одамни ишга жойлашим керек. Корхонанинг асосий фойдаси шундаки: номзоддан ёки бошқа корхонадан қабул қилган нархини устига пул қуйиб ҳаридорга таклиф қиламиз (бу жараёнга мен аралашмайман, менинг вазифам фақат менга берилган маълумотни ҳаридорга намойиш этиб, ҳаридорни корхонамизга олиб келиш). Менинг даромадим шундаки: асосий тайинланган ойлигим бор ва ҳар бир ишга жойлаган одамим учун ишхона менга маълум миқдорда қошимча пул беради, агар мен жойлаган ишчи 3 ойдан кўпроқ ишласа яна бир сумма беради. шу билан бу ишчи орқали мен даромад кормайман (ҳатто йиллаб ишласаям). 1. Ожизона фикримча бу холатда даромад кўриш дуруст, шундайми?
2. Бази холатларда ҳаридорларимизнинг мўлжали корхона менга таклиф қилган нархдан анча баланд бўлади. Шундай холатда агар биз ишга жойлаётган инсоннинг иш ҳаққи соатига 30$ бўлса лекин ҳаридорнинг мўлжали 40$ бўлса. Мен 36$ билан ишга жойласам ва ўша 6$ ни ишхонам билан тенг бўлишишни келишиб мен ҳар бир ишлаган соати учун 3$ олсам бу даромад мен учун ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа.
2). Бу тўғри келмай қолади. Чунки сиз далолат қилганингиз учун бир марта ҳақ оласиз. Ундан ортиғини ололмайсиз. Валлоҳу аълам!