Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик

17:09 / 09.12.2023 | lll11 | 428

Ассалому алайкум! 6 йилдан бери шерикчиликда ишлаймиз. Бошида иккала тараф ҳам 50/50 пул тиккан. Лекин бир тараф тўлиқ дўконни бошқаради, юритади, савдосини қилади, 2-тараф эса умуман дўкон фаолиятида иштирок этмайди, ҳатто бош қотирмайди, фақат ўзини улушини (пул) сўрайди. Дўконни юритаётган одам ишчилар билан тенг ойлик олади, лекин ишчидан фарқли ўлароқ дўконни бошқаради, бошқа шаҳардан тавар олиб келади, ривожи устида ишлайди, дўконни нолдан ҳозирги даражага олиб чиққан, клиэнтлар йиғган, ҳозирги кунда ҳеч қандай қўшимча ишчи ёқ фақат бир узи ишлайди. Шундай ҳолатда фойда 50/50 тақсимланмоқда. Дўконни юритадиган, меҳнат қилаётган тараф бунга рози эмас, 2-тараф эса(меҳнат қилмасдан, фойдаси тегмасдан тенг фойда олаётган тараф) эса ҳатто 49/51 қилишга ҳам рози эмас. Муросага келиша олмаяпти. Шу ҳолатда қандай йўл тутилса иккала тараф ҳам бир-бирини ҳаққини еган бўлиб қолмайди? 2-тараф ишламасдан меҳнати сингмасдан фойданинг 50%ини олиши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Келишув қандай бўлса ўшанга амал қилиш шарт. Ишнинг аввалида ўзингиз шундай тақсимотга рози бўлиб шерикчилик тузган экансиз. Эндиликда фикрингиз ўзгарган бўлса ё янги шартларга нариги тарафни кўндирасиз ё шерикчиликни тўхтатасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat